Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Султония кўчаси 12 январгача ёпилади
0
Тошкент шаҳрида йўл таъмирлаш ишлари сабаб Мирзо Улуғбек туманидаги Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Туман ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, ушбу участкадан ўтиш 12 январгача тўлиқ ёпиқ бўлади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Шунингдек, Шўртепа кўчаси, Шўртепа 1-тор кўчаси ҳамда Султония 5-тор кўчасининг айрим қисмларида автомобиллар учун қисман чекловлар жорий этилади. Ҳайдовчилар муқобил йўналиш сифатида Буюк ипак йўли кўчаси орқали ҳаракатланиши мумкин.
Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ишлар якунлангач, пойтахт аҳолисига янгиланган йўл инфратузилмаси тақдим этилишини билдирди.
