Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Кутилмаган совға: Севинч Исмоилова янги машинали бўлди

0

Ўзбек эстрадасининг севимли хонандаларидан бири — Севинч Исмоилова — янги автомобил соҳибасига айланди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқларида самимий пост билан мухлисларини хабардор қилди.

Хонанданинг ёзишича, кун концерт ташвишлари ва тўхтовсиз ишлар билан ниҳоятда чарчоқли ўтган. Уйга қайтган пайтида эса жамоаси уни кутилмаган совға билан хурсанд қилган. “Нима дейишниям билмиман, ичим тўла Севинч”, — дея ҳис-туйғуларини яширмади у.

Севинч Исмоилова жамоасини “ишдаги оилам” дея атаб, уларга беҳисоб шукроналар билдирди. Шунингдек, у барчани эзгу ниятдан қайтмасликка чақириб, “орзулар амалга ошиш хусусиятига эга”, деган илҳомлантирувчи фикрни ҳам улашди.

Самимий пост қисқа фурсатда мухлислар томонидан илиқ қабул қилинди. Кўплаб табриклар ва эзгу тилаклар хонанданинг меҳнати ва садоқатли жамоаси борлигини яна бир бор тасдиқлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *