«Интер» Леон Якирович трансферини якунлаш арафасида турибди
Загребнинг «Динамо» жамоасида тўп сураётган марказий ҳимоячи Леон Якирович тез орада «Интер» футболчисига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдер журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, келишув аллақачон томонлар ўртасида мувофиқлаштирилган. «Нерадзурри» 18 ёшли хорват учун 2,5 миллион евро тўлайди, яна 2 миллион евро бонуслар кўринишида қўшилиши мумкин. «Интер» ушбу трансфер пойгасида «РБ Зальцбург»ни ортда қолдирди — бунда клубнинг футболчи агенти билан яхши алоқалари ҳам муҳим роль ўйнагани айтилаётган.
Якирович жорий мавсумда «Динамо»нинг асосий таркибида ҳали майдонга тушмади: у кўпинча захирада қолган ёки қайдномадан ташқарида бўлган. Шунга қарамай, у Загреб клубининг ёшлар жамоаси сафида мавсум давомида учта учрашувда иштирок этган.
