Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ҳулиан Алвареснинг «Атлетико»даги келажаги савол остида қолди

0

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Ҳулиан Алварес жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Маттео Моретто хабарига кўра, аргентиналик футболчи «Атлетико»да келажаги ҳозирча аниқ бўлмаган ўйинчилар қаторига киради. Аввалроқ форвардга бир нечта топ-клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган эди.

Алварес 2024 йил ёзида «Манчестер Сити»дан «Атлетико»га 75 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 27 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 100 миллион еврога баҳоламоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *