Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26
27
28
29
30
31

Фоларин Балогун АҚШдаги ЖЧ-2026 ҳақида фикр билдирди

0

"Монако" ҳужумчиси Фоларин Балогун 2026 йилги жаҳон чемпионати олдидан ўз кутганлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида ўтказилади. Балогун эса айнан АҚШ терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Футболчи таъкидлашича, мундиалда энг муҳим омил — турнирга қандай спорт формасида келишинг. Шу сабаб у ҳозир "Монако" сафида майдондаги ўйинига бор эътиборини қаратиб, жаҳон чемпионатига максимал тайёр ҳолатда боришни мақсад қилган.

ЖЧ-2026 бир қатор янгиликлари билан тарихга киради: илк бор мусобақа бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда бўлиб ўтади, шунингдек, турнирда 48 та терма жамоа иштирок этади.

АҚШ аввал фақат бир марта — 1994 йилда — мундиалга мезбонлик қилган, ўшанда чемпионлик Бразилия терма жамоасига насиб этган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *