Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29
30
31

«ПСЖ» дарвозабони Сафонов сафга қайтганини маълум қилди

0

«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Telegram’даги саҳифасида машғулотлардан суратлар улашди ва энг муҳим янгиликни эълон қилди — у яна сафда ҳамда ўйнашга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Яна ишга қайтдим! Эртанги ўйинга тайёрланяпмиз», — деб ёзди Сафонов.

Россиялик голкипер «ПСЖ» сафида анчадан бери майдонга тушмаётганди. У ўтган ой Қитъалараро кубок финалида «Фламенго»га қарши баҳсда қўлидан жароҳат олган. Ўша финалда Сафонов пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтариб, жамоасининг қаҳрамонига айлангандӣ.

28-январ, чоршанба куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси доирасида уй майдонида «Нюкасл»ни қабул қилади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *