Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026

«Ал-Иттиҳод» мураббийи Бензема ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

0

«Ал-Иттиҳод» ҳужумчиси Карим Бензема пайшанба куни жамоасининг навбатдаги учрашувида майдонга тушмади. ОАВда франсуз футболчиси клуб таклиф қилган шартнома узайтириш шартлари, хусусан маош миқдори паст деб кўрсатилгани сабаб ўзини камситилгандек ҳис қилгани ва шу боис ўйнашдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

38 ёшли форварднинг йўқлиги юзасидан «Ал-Иттиҳод» бош мураббийи Сержиу Консейсау изоҳ берди. Унинг таъкидлашича, Бензема бўйича саволларни клуб раҳбариятига йўналтириш керак: мураббий сифатида унинг вазифаси жамоани ўйинларга тайёрлаш ва совринлар ютиш. Шу билан бирга, Консейсау Каримни юқори даражадаги профессионал ва фантастик футболчи деб атаб, уни машғулотларда бошқараётгани билан фахрланишини айтди. Бу фикрларни журналист Фабритсио Романо ижтимоий тармоқларда келтирди.

Айни пайтда «Ал-Иттиҳод» Саудия Про-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *