Добавить новость
smi24.net
World News
Январь
2026

Фройнд Упамеканонинг келажаги тез орада ҳал бўлишини айтди

0

“Бавария” спорт директори Кристоф Фройнд марказий ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича музокаралар қандай кетаётгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мюнхен клуби вакилининг таъкидлашича, клуб одатдагидек музокаралар жараёнини оммага ошкор қилмайди. Фройнд журналистлар билан суҳбатда тафсилотларга кирмасдан, якуний қарор яқин вақт ичида қабул қилиниши маълум қилди.

Упамекано “Бавария” сафида 2021 йилдан бери тўп суради. Жорий мавсумда 27 ёшли француз барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та ассист қайд этди.

Ҳимоячининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *