Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Ҳиндистондаги ярмаркада фожиа: аттракцион қулаб тушди

0

Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳри яқинида жойлашган ярмаркада аттракцион қулаши билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Фожиа оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 13 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Фаридабад округи комиссари Аюша Синхининг маълум қилишича, ҳалок бўлган шахс полиция инспектори бўлган. Аттракционнинг синиб тушган қисми унинг бош ва юз соҳасига келиб теккан. Оғир жароҳатлар сабаб инспекторнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ҳодиса ортидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Жароҳат олганларнинг аҳволи шифокорлар назоратида экани айтилмоқда.

Расмийларга кўра, аттракционни бошқарган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда воқеа сабаблари ва техник носозликлар бор-йўқлиги юзасидан тергов олиб борилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *