«Лечче» «Удинезе» устидан сўнгги дақиқада ғалабани тортиб олди
Италия А Сериясининг 24-турида «Лечче» ўз майдонида «Удинезе»ни қабул қилди ва драматик якунда 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Йеспер Карлстрёмнинг хатосидан кейин Омри Ганделман ҳисобни очди — 1:0. 26-дақиқада эса Умар Солe пенальтидан аниқ зарба бериб, дарвозабонни чалғитди ва мувозанатни тиклади — 1:1.
Ўйин сўнгида «Лечче» босимни кучайтирди: Конан Н’Дри узоқдан йўллаган зарбасида бироз аниқлик етишмади. Бироқ 90-дақиқада Ламек Банда жарима зарбасини аниқ ижро этиб, тўпни тўрга жойлади — 2:1.
Натижада «Лечче» ғалабасиз ўйинлар сериясига нуқта қўйди ва қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан уч очколик масофага узоқлашди. «Удинезе» эса турнир жадвалида 8-ўрин атрофидаги гуруҳда қолмоқда.
