Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Аёл можаро пайтида эрини ўлдиргани учун 9 йилга қамалди

0

Жезқазғонда аёл турмуш ўртоғини ўлдирганликда айбланиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди, деб хабар беради NUR.KZ.

Улитаю вилояти судларининг расмий Телеграм-каналида хабар қилинишича, вилоят жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида аёлга нисбатан одам ўлдириш (ЖК 99-моддаси 1-қисми) айблови бўйича иш кўриб чиқилган.

Суд томонидан аниқланишича, аёл 2025 йил август ойида турмуш ўртоғи билан оғир мастлик ҳолатида жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафасига бир маротаба зарба берган. Олинган тан жароҳатлари оқибатида жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Судланувчининг айби жабрланувчи, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертиза хулосалари ва ишнинг бошқа ашёвий материаллари билан исботланган.

Прокурор судланувчига 12 йиллик қамоқ жазосини тайинлашни сўради. Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишига пушаймон бўлди ва жабрланувчидан кечирим сўраб, жазони енгиллаштиришни сўради.

Содир этилган жиноий ҳуқуқбузарлик ЖК 99-моддаси 1-қисми билан ўта оғир жиноятлар тоифасига киради ва уни содир этганлик учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Айбни тан олиш ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиш жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида белгиланган. Иш ҳолатлари инобатга олиниб, суд ҳукми билан аёлга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *