10 февраль учун валюта курслари эълон қилинди
0
Ўзбекистон Марказий банки 2026 йил 10 февраль куни учун хорижий валюталарнинг расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, АҚШ доллари 17,18 сўмга қимматлаб, 12 320,34 сўмни ташкил этди.
• Евро 106,50 сўмга қимматлаб, 14 614,39 сўм бўлди.
• Фунт стерлинг 51,66 сўмга ошиб, 16 756,89 сўмни ташкил этди.
• Россия рубли 0,40 сўмга арзонлаб, 159,36 сўм бўлди.
• Япон иенаси 0,31 сўмга қимматлаб, 78,65 сўмга етди.
• Швейцария франки 144,99 сўмга ошиб, 15 948,66 сўм бўлди.
• Хитой юани 6,19 сўмга қимматлаб, 1 779,26 сўмни ташкил қилди.
