Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Томас Тухел Чемпионлар лигаси иштирокчиси клубни бошқариши мумкин

0

Германиялик мутахассис Томас Тухел ҳозирда Англия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда. У 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин иш жойини ўзгартириши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Teamtalk журналистлари хабарига кўра, Тухел «Ньюкасл» бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида кўриб чиқилмоқда. У «қарғалар»ни бошқараётган Эдди Ҳоунинг ўрнини эгаллаши мумкин, чунки мураббий Премьер-лигадаги омадсиз натижалар сабаб ёзда лавозимидан четлатилиши эҳтимоли бор.

Таъкидлаш жоиз, Тухел Англия чемпионатида ишлаш тажрибасига эга: у аввалроқ Лондоннинг «Челси» жамоасини ҳам бошқарган.

Премьер-лиганинг 25-туридан кейин «Ньюкасл» 33 очко жамғарган ва турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *