Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга навбатдаги ўйинда дам беради

0

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, айнан шу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий бунга олдинда турган муҳим «Ал-Фатех»га қарши учрашувни сабаб қилиб кўрсатди.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосга кўра, Жезуш Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини ҳам қайд этган: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларни аввал ҳам ўтказиб юборган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви шанба куни, 14-февраль куни бўлиб ўтади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *