Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Флик «Реал» ҳақида гапиришни ёқтирмаслигини айтди

0

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Фликдан матбуот анжуманида «Атлетико» ва «Реал»ни рақиб сифатида солиштириш сўралди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис эса диққатини фақат яқинлашиб келаётган учрашувга қаратганини таъкидлади: «Мен ҳозир шу ўйин ҳақида ўйлаяпман. “Реал” ҳақида гапириш менга ёқмайди. Бу сизга қизиқ, менга эса барибир. “Реал”га қарши ўйнасак, ўшанда улар ҳақида ўйлайман. Ҳозир эса — “Атлетико” ҳақида».

Флик мадридликлар ҳурматга лойиқ эканини ҳам қўшиб ўтди: унинг фикрича, «Атлетико» жуда кучли жамоа ва шундай даражадаги рақибларга қарши ўйнаш доим ёқимли.

Пайшанба куни кечқурун «Атлетико» Испания Кубоги ярим финалининг илк баҳсида «Барселона»ни қабул қилади. Мадриддаги учрашувни матнли трансляция орқали кузатиш мумкин бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *