Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хонанда Юлдуз Турдиева кўпроқ нималарни йўқотганидан афсусда?

0

Хонанда Юлдуз Турдиева интервьюлардан бирида санъатга кўпроқ вақт ажратиш ортида қолиб кетган туйғулар ва йўқотилган лаҳзалар ҳақида жуда самимий гапирди. Суҳбат давомида ундан: “Сизга берган энг катта туҳфаси ва ҳаётингизда айрим йўқотишларга сабаб бўлган ҳолатлар ҳам бўлганми?” деган савол берилди. Бу савол хонандани чуқур ўйга толдирди.

Юлдуз Турдиеванинг жавоби эса кўпчиликни ларзага солди. У санъатнинг берган имкониятларини инкор этмаган ҳолда, йўқотганлари ҳам борлигини айтди. “Албатта… мани йўқотишларим фарзандларимнинг ёшлик, беғуборлик даврлари…” дея гапини давом эттирар экан, хонанда кўзидаги ёшни яшира олмади.

У ҳатто ўзини тўхтата олмай, фарзандларининг болаликдаги қадамларини эслаб йиғлаб юборди. Бу лаҳза кўп ота-онага таниш ҳақиқатни эслатди: муваффақият ортидан югуриб, баъзан энг қадрли онлар — яқинларинг билан ўтадиган оддий, аммо бебаҳо вақт қўлдан чиқиб кетади. Хонанданинг бу иқрорлари эса санъат ортидаги инсоний оғриқни яна бир бор кўрсатди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *