Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28

Хвича Чемпионлар лигасидаги нохуш антирекордни такрорлади

0

ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигасида «Монако»га қарши ўйинда ўзи учун ёқимсиз статистика билан ёдда қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Плей-офф йўлланмаси учун стиков босқичининг илк учрашувида парижликлар иродали тарзда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 25 ёшли футболчи майдонда 69 дақиқа ҳаракат қилди, бироқ гол ёки ассист билан ажралиб чиқмади.

Opta Sports маълумотига кўра, Кварацхелия ўйин давомида «Монако» дарвозасига 8 бор зарба йўллади, аммо бирортаси дарвоза тўрига йўл топмади. Бу 2003 йилдан бери юритилаётган Чемпионлар лигаси статистикаси бўйича антирекорднинг такрорланиши экани қайд этилди. Мазкур кўрсаткич аввал «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анрига тегишли бўлиб, у бундай ҳолатни икки марта — 2004 йили «Челси»га ва 2006 йили ЦСКАга қарши ўйинларда қайд этган.

Жорий мавсумда Хвича барча мусобақаларда 30 та ўйинда 8 та гол урди ва 6 та голли пас берди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *