Мостовой рақиблар кучайганини айтди: энди марказлар эмас
Россия футболининг собиқ юлдузи Александр Мостовой март ойида Россия ва Мали терма жамоалари ўртасида ўтиши мумкин бўлган ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Россия футбол иттифоқи (РФИ) ҳозирча Мали билан учрашувни расман эълон қилмаган. Шунга қарамай, Мали томони вакиллари келишув борлигини айтиб ўтган. Маълумотларга кўра, баҳс 27 март куни Краснодарда бўлиб ўтади.
Мостовой рақиблар даражаси ошаётгани ижобий ҳолат эканини таъкидлади. Унинг айтишича, олдинги спаррингларда Нигерия, Перу ва Чили каби жамоалар бўлган, энди эса Мали ҳам қўшилмоқда. Собиқ футболчи хулоса чиқаришга шошилмаслик, аввало асосий футболчилардан кимлар йиғинга келишини кўриш кераклигини қайд этди. «Яхши, энди савдо марказлари билан эмас, жиддий рақибларга қарши ўйнаяпмиз», — дея Мостовойнинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».
Россия терма жамоаси сўнгги йиғинни ноябрда ўтказганди: Валерий Карпин жамоаси Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, Чилига 0:2 ҳисобида ютқазган. Санкциялар сабаб Россия терма жамоаси ҳозирча расмий халқаро турнирларда иштирок этмаяпти.
