Владислав Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади
«Зенит»нинг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Радимовнинг таъкидлашича, Италия футболи инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқа олмай қолиш хавфи остида. Унинг айтишича, клублар легионерлар ҳисобига натижа чиқариб турибди, бироқ терма жамоа даражаси паст.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Жйенарро Гаттузо бошчилигидаги жамоа саралашдаги стик учрашувларида қатнашади.
2026 йилги мундиал ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
