Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026

Мексикада даҳшатли наркобарон йўқ қилинди: Жалискода қонли жавоб бўлди

0

Мексикадаги энг даҳшатли ва энг кўп қидирилган жиноий фигуралардан бири ҳисобланган Немесио Осегера Сервантес — “Эл Менчо”нинг йўқ қилингани ҳақида хабарлар бутун мамлакатни ларзага солди. Махсус ҳарбий амалиёт Халиско штатида ўтказилгани, “Эл Менчо” эса отишма вақтида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, операция Тапалпа ҳудудида — Гвадалахарадан жануб томон йўналишда амалга оширилган. Ҳукумат ва йирик нашрлар бу ҳудуд узоқ вақтдан бери картел таъсири кучли бўлган нуқталардан бири эканини ёзмоқда.

Энг кўп тилга олинаётган фактлардан бири — АҚШ томонидан “Эл Менчо” бўйича 15 миллион доллар мукофот ваъда қилингани. Шунинг учун ҳам бу операция фақат ички хавфсизлик эмас, халқаро даражадаги катта воқеа сифатида баҳоланяпти.

Лекин воқеанинг иккинчи, янада хавотирли қисми шундаки: етакчисидан айрилган Халиско янги авлод картели дарҳол “жавоб” кайфиятига ўтган. Турли ҳудудларда йўлларни тўсиш, автомашина ва юк машиналарини ёқиб юбориш, қуролли тўқнашувлар каби ҳаракатлар кучайгани хабар қилинмоқда.

Айниқса, шаҳарлар атрофидаги вазият оғир: бир қатор манбалар Пуэрто-Валярта ва Гвадалахарада хавфсизлик чоралари кескин кучайтирилганини, айрим йўналишларда ҳаракат чекланганини, парвозлар бўйича ҳам узилишлар кузатилганини ёзмоқда. Шу фон ортидан Халискода “қизил код” режими жорий этилгани ҳам айтилди.

Штат губернатори Пабло Лемус Наварро тўқнашувлар бўлганини тасдиқлагани, картелга боғлиқ шахслар йўлларни тўсиш ва машина ёқиш орқали куч тузилмаларининг ҳаракатини қийинлаштиришга урингани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Ҳозирча энг муҳим нуқта — бундай зарбадан кейин картел ичида “ким бош бўлади” деган кураш бошланиб кетиши мумкин. Айрим таҳлилчилар айнан шу омил зўравонлик тўлқинини янада узайтириб юборишидан хавотирда.

Шу воқеа фонида The New York Times ҳам “Эл Менчо”ни мамлакатдаги энг шафқатсиз ва хавфли жиноятчилардан бири сифатида тасвирлаб, CJNG'нинг наркотиклар (кокаин, метамфетамин, фентанил) оқимидаги ролини эслатади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *