Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026

Қоракўлдаги даҳшат: эшакни тириклай ёққан шахс қидирилмоқда

0

Қоракўл туманидаги зовурда содир бўлган ёнғин ҳолати туман экология инспекторлари томонидан ўрганиб чиқилди. Текширув якунларига кўра, Қоракўл туман Хўжакон МФЙ ҳудудида ҳақиқатдан ҳам ёнғин бўлгани тасдиқланди.

Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 37 туп юлғун ўсимлиги зарар кўрган. Ҳодиса жойида атроф-муҳитга етказилган зиён ҳам қайд этилиб, тегишли тартибда ҳисобга олинган.

Шу билан бирга, номаълум шахс ўсимликлар билан бирга бир фуқарога тегишли эшакка нисбатан ҳам ўта шафқатсизлик қилган. Жонзот тириклай ёқиб юборилгани, оғир куйиш оқибатида аҳволи оғирлашгани билдирилди.

Ҳолат юзасидан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ёнғинни ким уюштирганини аниқлаш учун материаллар Қоракўл туман ИИБга тақдим этилди. Айни пайтда воқеа бўйича текширув ҳамда қидирув ишлари давом этмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *