Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026

Нойер «Боруссия»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин

0

Февраль ўрталарда «Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олганди. Дастлаб тажрибали посбон тахминан уч ҳафтага сафдан чиққані айтилган, бироқ у кутилганидан тезроқ сафга қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. Ҳозирча у мураккаб юкламаларни бажармади, аммо тўп билан ишлагани тикланиш жараёни ижобий кетаётганидан дарак беради.

Германияда Нойер Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйинда ҳаммани ҳайратда қолдириб, майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар юрибди. Жамоалар 28-февраль, шанба куни куч синашади.

«Бавария» Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса етакчидан саккиз очко ортда қолмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *