Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026

УЕФА Вальвердени жазолашдан бош тортди, шикоят рад этилди

0

УЕФА "Бенфика" вакиллари томонидан "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде устидан берилган шикоятни қаноатлантирмади. COPE хабарига кўра, ташкилот футболчини жазолаш учун асос кўрмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап Чемпионлар Лигаси плей-оффидаги "Реал"га қарши учрашувнинг 82-дақиқасида юз берган эпизод ҳақида бормоқда: "Бенфика" ҳимоячиси Самуэл Дал Вальверде билан тўқнашувдан сўнг йиқилиб, чаккасини ушлаб қолди. Ушбу вазият бўйича Вальвердега ҳеч қандай интизомий чора қўлланилмади.

Шунингдек, аввалроқ УЕФА "Бенфика" футболчиси Жанлука Престианни бўйича дастлабки қарорни эълон қилганди. У Винисиус Жуниорга нисбатан ирқчиликка оид ҳақоратли гаплар айтганликда айбланиб, "камситувчи хулқ-атвор" учун Еврокубокларда камида бир ўйинга дисквалификация қилинади, якуний жазо эса кейинроқ белгиланади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *