Слуцкий бошчилигидаги Shanghai Shenhua Buriramга ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф умидларини йўқотган «Shanghai Shenhua» 8-турда «Buriram United»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан муносиб хайрлашишга уриниб кўрди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу сафар ҳам истаган натижага эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Тайланд клуби учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. «Buriram United» биринчи бўлимнинг дастлабки қисмидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Shanghai Shenhua» бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйин интригасини амалда йўққа чиқарди.
Ма’лумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Shanghai Shenhua» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
