Добавить новость
smi24.net
World News
Февраль
2026

Ринат Дасаев Сафоновнинг ПСЖдаги ўйинларига баҳо берди

0

Афсонавий дарвозабон Ринат Дасаев россиялик посбон Матвей Сафоновнинг французнинг «ПСЖ» клубидаги чиқишлари ҳақида фикр билдирди. Сафонов жамоа асосий таркибида кетма-кет етти учрашувдан бери майдонга тушмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Агар «ПСЖ» мураббийлар штаби унга ишонч билдираётган бўлса, демак ҳаммаси жойида. Мен унинг ўйинларини диққат билан кузатмаганман, шу сабаб аниқ эпизодлар бўйича таҳлил қилишим қийин», — дея Дасаевнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов 2024 йил ёзида «Краснодар»дан 20 миллион евро эвазига Париж клубига кўчиб ўтганди.

2025/2026 йилги мавсумда Матвей 11 та учрашувда қатнашиб, 12 та гол ўтказиб юборди. Тўрт ўйинда эса дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *