«Аугсбург» Рибейрунинг товон зарбаси билан «Кёльн»ни енгди
Германия чемпионати 24-турининг илк учрашувида формасини топиб олган «Аугсбург» ўз майдонида «Кёльн»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин кўп хавфли вазиятларга бой бўлмади. Шунга қарамай, меҳмонлар ҳисобни биринчи бўлиб очиб кетиши ҳам мумкин эди: бурчак тўпидан узатилган пасдан сўнг Эрик Мартел бош билан зарба берди, аммо тўп тўсин орқали қайтди.
55-дақиқада Нокаай Бенкс жарима майдонига тўп етказиб берди ва Родриго Рибейру товон билан ажойиб зарба йўллади — бу гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Қўшимча вақтнинг 6-дақиқасида эса Алексис Клод-Морис қарши ҳужумни аниқ якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Аугсбург» турнир жадвалида 9-ўринга кўтарилди, «Кёльн» эса 12-поғонада қолди.
