Добавить новость
smi24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Март ойида об-ҳаво кескин совиб, қор ёғиши кутилмоқда

0

Ўзбекистон ҳудудига жорий йилнинг 9-12-март кунлари совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Синоптиклар хабарига кўра, ушбу кунларда республика бўйлаб об-ҳаво шароити кескин ўзгаради. Хусусан, 9-11-март оралиғида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда эса у қорга айланиши прогноз қилинмоқда. Айниқса, тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Об-ҳавонинг ёмонлашиши шамол тезлигининг ошиши билан ҳам кузатилади. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги секундига 15-20 метрга, баъзи ҳудудларда эса 22-25 метргача етиши мумкин. Бу эса аҳолидан эҳтиёткорликни талаб қилади.

Ҳаво ҳарорати 10-12-март кунлари сезиларли даражада пасаяди. Шимолий ҳудудларда кечалари 7-10 даража совуқ, кундуз кунлари эса 0-3 даража совуқ кузатилади. Қолган ҳудудларда эса 11-12-март кунлари ҳарорат кечаси 0-3 даража совуққача, кундузи эса 2-5 даража илиққача тушиши кутилмоқда. Фуқаролардан об-ҳаво ўзгаришларини инобатга олиб, ҳаракатланиш ва кийинишда эҳтиёткор бўлиш сўралади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *