Добавить новость
smi24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Фарғонада 101 минг доллар пора талаб қилган солиқчи ушланди

0

Фарғона тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ноқонуний йўллар билан бойлик орттиришга уринаётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, мансабдор шахс ўз танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 10 гектар қишлоқ хўжалиги ерини тадбиркорга олиб бермоқчи бўлган.

Маълум бўлишича, солиқчи ушбу ер майдонини сайёҳлик маскани қуриш учун ажратиб бериш ҳамда унинг тоифасини ўзгартириш эвазига тадбиркордан жами 101 минг доллар талаб қилган. ДХХ ва Ички ишлар вазирлигининг Наманган вилояти бошқармалари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, гумонланувчи 20 минг доллар миқдоридаги пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давомида солиқ инспекторига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов жараёни давом этмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *