Добавить новость
smi24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ота ўз хатосини тушунди...

0

Мажбурий ижро бюроси Урганч тумани бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 28.04.2023 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Ж.Х.дан ундирувчи А.С.нинг фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ушбу ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 29.159,2 минг сўмни ташкил қилган.

Бюронинг Урганч тумани бўлими давлат ижрочиси М.Рўзметов томонидан қарздор Ж.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 47-4-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судга юборилиб, суд томонидан қарздор Ж.Х.га нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Қарздор маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган вақтида ўзига тегишли хулоса чиқарган ва унинг акаси суд ҳужжатида кўрсатилган қарздорликни бартараф қилган, натижада қарздор муддатидан олдин маъмурий қамоқ жазосидан озод қилинган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *