Добавить новость
smi24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Эрон музокаралар учун АҚШга бир нечта шарт қўйди

0

Эрон АҚШ билан музокараларни қайта тиклаш масаласида бир қатор шартларни илгари сурди. Бу ҳақда Яқин Шарқдаги воқеаларни ёритувчи “Al Mayadeen” телеканали хабар тарқатди.

Канал маълумотига кўра, Теҳрон Вашингтон билан ҳар қандай мулоқотни бошлашдан олдин муайян кафолатлар талаб қилмоқда. Хусусан, Эрон томони ўз ҳудудига қарши ҳеч қандай тажовузкор ҳаракатлар амалга оширилмаслиги бўйича расмий кафолат берилишини талаб қилган.

Шунингдек, Теҳрон томони эҳтимолий зарарлар учун товон пули тўланиши масаласини ҳам кун тартибига қўйгани айтилмоқда. Бу талаблар музокараларни қайта бошлаш учун асосий шартлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Бундан ташқари, Эрон ўз ядровий иншоотларида тўлиқ ядровий ёқилғи циклини амалга ошириш ҳуқуқи халқаро даражада тан олинишини талаб қилмоқда. Теҳрон бу масалани мамлакатнинг илмий ва технологик мустақиллиги билан боғлиқ стратегик ҳуқуқ сифатида баҳоламоқда.

Таҳлилчиларнинг фикрича, мазкур талаблар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар жараёнини янада мураккаблаштириши мумкин. Шу билан бирга, айрим кузатувчилар бу шартлар томонлар ўртасидаги келажак мулоқотлари учун янги сиёсий савдолашувларга йўл очиши эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *