Добавить новость
smi24.net
World News
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Сирдарёда 700 миллион сўмлик iPhone контрабандаси аниқланди

0

Сирдарё вилоятида катта қийматдаги мобил қурилмаларни ноқонуний олиб кириш ҳолати фош этилди. Вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда махсус тадбир ўтказилган.

Маълум қилинишича, Сирдарё туманида М-39 автомобиль йўлида ҳаракатланаётган, аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги Spark автомашинаси тўхтатилган. Транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилганда унинг юкхонасидан божхона расмийлаштирувидан ўтмаган, IMEI тизимида рўйхатдан ўтказилмаган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган хорижда ишлаб чиқарилган смартфонлар топилган.

Текширув давомида жами 35 дона телефон борлиги аниқланган. Уларнинг 30 таси “iPhone 17 Pro Max”, яна 5 таси “iPhone 17 Pro” модели экани қайд этилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қурилмаларнинг умумий қиймати қарийб 700 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан топилган ашёвий далиллар вақтинча сақловга олинган. Иш бўйича суриштирув ва қўшимча текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *