«Барселона» Кристенсен жароҳати сабаб январда ҳимоячи олиши мумкин
«Барселона» Андреас Кристенсеннинг узоқ муддатли жароҳатини расмийлаштириш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчининг жароҳатини Ла Лигада рўйхатдан ўтказса, январ ойида Кристенсеннинг маошининг 80 фоизи миқдорида янги ҳимоячини рўйхатдан ўтказиш имконига эга бўлади. Аввалроқ «Барселона» бундай усулдан бир неча бор фойдаланган.
Жорий мавсумда 29 ёшли Кристенсен барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Читать дальше...
