* * * Йўлнинг икки чети бедазор эди. Маҳбуслар жонҳолатда машинадан сакраб, ўзларини бедазор ичига уришди. Машина эса, юз метрлар нари бориб қирғоққа қулаган, лекин мотор ўчмагани сабабми, ҳамон ғилдираклари пириллаб айланарди… — Тезроқ югур, — бақирди Малла. — Қўлга тушсак оғзимиздан отишади! Тезроқ юр, оғайни!.. Йўлдош Маллага нисбатан анча енгил ва ихчам эди. […]