* * * Ғира-шира қоронғиликда кўп қаватли уйларни оралаб кетиб борардим-у, тўйганча ичиб ухлаб қолган ва бир неча соатдан сўнг уйғонган одам каби карахт эдим. Тақдирнинг бу зарбаси мени телба қиёфасига солиб қўйгандек туюларди. Қаерга, нима учун кетаётганимни фарқламасдим. Хаёлларим чалкашиб кетган, нуқул овоз чиқариб-чиқармай Ленани қарғардим. Қисматимга, шафқатсиз дунё, у бағрига олган номуссиз […]