Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2018

Сергелидан машинани ўғирлаб, кейин ёқиб юборишди

0

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 март куни номаълум шахс қаровсиз қолдирилган, фуқаро С.Р.га тегишли «ВАЗ-2105» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Дўстлик жамоа хўжалиги ҳудудидан автомашина тўлиқ ёнган ҳолда топилган, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели туманида яшовчи И.Г. ва Т.Г. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 6 март куни соат 21.30ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи С.Н. бошқарувидаги «Мерседес-бенц» русумли автомашинасини Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган «Автотеххизмат» биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўл четидаги дарахтга урилган.

Натижада автомашина йўловчилари О.А. ва Ж.Қ. жароҳат олиб, шифохонага келтирилганларида вафот этганлар ҳамда автомашина ҳайдовчиси С.Н.га шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *