Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2018

Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди

0

Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати

Янгийўлда Damas ҳайдовчиси уриб юборган 30 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси хабар берганлигини Дарё маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 19 март куни соат 00:30 ларда Янгийўл шаҳрида яшовчи 1997 йилда туғилган С. Чориев ўз бошқарувидаги Damas русумли автомашинани «Янгийўл буюм бозори» чорраҳасида бошқариб кетаётганида йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда, 1988 йилда туғилган Й. Васильевани уриб юборган. Оқибатда пиёда Й. Васильева олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида вафот этган.

Марҳуманинг 1 нафар фарзанди борлиги айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Тошкент вилоят ИИБ матбуот хизмати














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *