Миллий олимпия қўмитасидан янги лойиҳа: Бутун мамлакатимиз бўйлаб спорт сайллари ўтказилади
Миллий олимпия қўмитаси янги лойиҳага асос солди. Энди аҳоли орасида спортни оммалаштириш, уларни спортга қизиқтириш мақсадида жойларда спортнинг ҳар бир тури бўйича спорт сайллари ўтказилади.
