«Реал»нинг собиқ юлдузи Испания терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланди
0
Фото: «Footboom.com»
Испания терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Сўнгги вақтларда терма жамоада спорт директори сифатида ишлаб келган Фернандо Йерро бош мураббий вазифасига тайинланди. У ЖЧ-2018 вақтида терма жамоани вақтинча бошқариб туради.
Эслатиб ўтамиз, бугун терма жамоани шу пайтга қадар бошқариб келган Хулен Лопетеги истеъфога чиққан эди.
