Мен чайирман Дунёга келганимда симдор, қари тилпон бувалар ҳайратдан ёқа ушлашган. Эгалари кўз тегмасин дейишганми, ё азбаройи ҳайрон қолишганиданми, тилпон буваларнинг ичига туфлаб ҳам қўйишган… Ҳа-а, бир пайтлар жа кўркам, бақувват, чайир йигит эдим. Унча-мунчасиминан гаплашмасдим. Фақат каттакон-каттакон окахонларнинг қўйин чўнтагида юрардим. Ҳеч қачон оч қолмасдим. Окахонлар ҳавасга қорнимни тўйдиришар, тўйганимни кўргач, худди […]