Ишга тушган замонавий бекатларга ёзги-қишки кондиционер, жамоат транспорти ҳаракат жадвалининг таблоси, “Фуқаро-тезкор ёрдам хизмати” фавқулодда алоқа ахборот панели, атроф-муҳит мониторинги сенсори, бепул Wi-fi интернет тармоқлари, видео назорати ҳамда USB электр тармоғи нуқталари ўрнатилган. Ҳар бир бекатда қуёш панеллари ҳам бор.