Англия чемпионатининг 20-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Борнмут» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Олд Траффорд»да бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг йирик ғалабаси билан тугади. Учрашувнинг 5-дақиқасида Поль Погба жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, 33-дақиқада франциялик футболчи дублини нишонлади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Маркус Рэшфорд манкунианларнинг учинчи голини урди. Бироқ танаффус арафасида меҳмонлар Акенинг голидан сўнг ҳисобни қисқартиришди. 72-дақиқада Ромелу Лукаку ўйинга мантиқий нуқтани қўган голга муаллиф бўлди. Учрашувни мезбонлар камчиликда якунлашга мажбур бўлишди, 79-дақиқада Эрик Байи рақиб футболчисига нисбатан кескин ҳаракат қилгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Шу тариқа, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари кетма-кет учинчи ғалабаларини қўлга киритишди. «МЮ» очколарини 35тага етказиб олган ҳолда олтинчи ўрин бормоқда. «Борнмут» (26) эса 12-поғонада қолди. АПЛ, 20-тур Манчестер Юнайтед – Борнмут 4:1 (3:1, 1:0) Голлар: 1:0 – 5 Погба, 2:0 – 33 Погба, 3:0 – 45 Рэшфорд, 3:1 – 45+2 Аке, 4:1 – 72 Лукаку. Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Погба, Матич, Лингард, Эррера (Перейра, 76), Марсьяль (Джонс, 82), Рэшфорд (Лукаку, 70). Борнмут – Бегович, Аке (Мингз, 82), Дэниэлс, Рико, Кук, Серман, Айб, Станислас, Брукс (Муссе, 66), Кинг, Уилсон (Фрэйзер, 66). Огоҳлантиришлар: Янг (36), Эррера (51). Четлатиш: Байи (79). Манба: www.uff.uz