КУН КУЛГИСИ…
* * *
Ота ўғлидан сўради:
— Зоологиядан аъло баҳо олибсанми?
— Ҳа.
— Қайси саволга жавоб бердинг?
— Устозим туяқушнинг оёғи нечталигини сўради.
— Нима деб жавоб бердинг?
— Туяқушнинг оёғи учта дедим.
— Тўхта, туяқушнинг оёғи иккита-ку!
— Ҳамма гап шунда-да! Бошқалар туяқушнинг оёғи тўртта деб жавоб беришди.
* * *
Тўрт яшар бола онасига деди:
— Бугун боғчамизда бизни дўхтир текширди.
— Нимани текширди?
— Нафас олаётган-олмаётганимизни текширди.
* * *
— Алло! Бу жониворларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳа.
— Тез ходимингизни бизникига жўнатинг!
— Нега?
— Почтачи дарахтга чиқиб олиб итимни ҳақорат қиляпти.
* * *
Милиция бўлимига ранги оқариб кетган эркак келиб деди:
— Ёрдам беринг! Уйимга ўғри тушди! Искович ит жўнатинглар!
— Узр, бунинг иложи йўқ.
— Нега?
— Искович итларимиз милиция бўлимидаги буфетдан колбаса ўғирлагани сабабли қамоққа олинган.
* * *
Олти яшар болакай бобосига деди:
— Бугун кечаси мушугимизнинг туғилган куни бўлди.
— Ие, бу гапни қаердан олдинг? ъ
— Ҳа-а, шундай бўлди. Ярим кечаси ҳовлига кў-ўп мушуклар тўпланиб роса ашула айтди.
* * *
Олти яшар болакай сигир суғораётган одамни кузатиб турди-да, ўзича мулоҳаза қилди:
— Ҳа-а, сигир сутига сувни шундай йўл билан аралаштиришар экан-да!
* * *
Бир бола дўстига деди:
— Биласанми, итимиз ўлгудек қўрқоқ. Эшик тақиллади дегунча каравот остига беркиниб олаверади.
— Сенга нима? Қўявер, беркинса беркинар!
— Ие, каравот остига иккаламиз сиғмаймиз-да!
* * *
— Азизим, 8 мартда менга нима совға қиласиз?
— Ҳеч нарса совға қилмасам-чи?
— Унда 14 январда сиз ҳам ҳеч қандай совға олмайсиз!
— Ростданми? Келишдик!
* * *
Эр хотинига деди:
— Сенга костюмимни дазмоллаб қўй дегандим-ку!
— Дазмоллаганман.
— Бекорларни айтибсан! Ўнг чўнтагида битта юз долларлик пул бор эди, ҳалиям турибди.
* * *
Қушлар кўргазмасида учта тўтиқуш сотувга қўйилган. Бирининг нархи юз минг, иккинчисиники беш юз минг, учинчисиники эса бир миллион сўм. Харидорлардан бири сўради:
— Нега манави тўтининг нархи юз минг сўм?
— У иккита тилда бемалол гапиради.
— Беш юз минг сўмлиги-чи?
— У учта тилда гапиради.
— Хўп, у ҳолда анави тўтининг нархи нега бир миллион сўм? У қандай каромат кўрсатади?
— Ҳеч қандай каромат кўрсатмайди. Бу тўти анави иккаласининг бошлиғи.
