Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Июнь
2019

САРОБ САЛТАНАТИ… (2-қисм)

0

БЕШИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Фотима қоронғи хонада кўзларини юмганча ётар, бироқ сира ухлай олмасди. Мана, ўн беш ёшга тўлди. Шундан бери кечалари ухлай олмайди. Ҳа, туғилган куни кечқурун уни подездда Колка Сквортсов деворга қисиб бир муддат туриб қолгандан бери кўзларига уйқу келмайди. Ўша кеча тезда хонасига келганди-ю, отасига нималардир деб кўрпага ўралиб олганди.

Кечаси даҳшатдан уйғониб кетди. Эшик олдида кимдир тургандек эди. Бирдан бақириб қайтадан кўрпага ўралиб олди. Бироздан сўнг бошини чиқариб қараса, турган кимса йўқ. Туриб чироқни ёқди. Қўрқувдан дағ-дағ титраб эшикни тамбалади. Ҳар эҳтимолга қарши курсилардан бирини тираб ҳам қўйди. Шу тахлит эрталабгача ўтириб чиқди.

— Нега кечаси бақирдинг? — сўради отаси эрталаб.

— Кимдир эшик олдида қотиб турганди. Қўрқиб кетдим.

— Сен аҳмоқ, мабодо чекишга ўрганмадингми? Балки, шунинг учун қўрққандирсан? — деди Воҳид ва кийиниб ишга жўнади…

Ўша-ўша Фотима ётишдан аввал курсини албатта эшикка тираб қўядиган бўлди…

Аммо уч кун аввал яна ўша ҳолат такрорланди. Фақат бу сафар Фотима тайёрланиб олди. Ёстиқ остига катта пичоқни беркитиб қўйди. Эшик рўпарасида ўша таниш шарпани кўриши билан пичоқни қўлига олиб олдинга ташланди. Афсуски, эшик ташқаридан ёпилди. Аламига чидолмаган қиз бир неча марта эшикни итариб кўрди-да, қайтадан курсини тираб… Кутилмаганда йиғлаб юборди…

Бугун ҳам ухлай олмади. Ошхонадаги катта пичоқ негадир ғойиб бўлибди. Чархланган эговни топиб ёстиқ остига қўйди. Бу эговни мактабдаги муаллими Хачикдан сўраб олганди. Чунки, Хачик анчадан бери ундан кўз узолмасди. Фотима ҳам унга кўз сузарди-ю, учрашишни сира-сира истамасди…

Тун осуда кечди. Эрталаб у отаси билан бирга нонушта қилди. Дастурхон атрофида Воҳид унга ҳеч нарса демади. Фақат ўғринча қараб-қараб қўйди холос.

Отасини кузатгач, у мактабга бориш ўрнига бозорга жўнади. Туфли сотиб олмоқчи бўлди. Аксига олгандек, туфлифурушларни оралаб бир арман сотувчининг рўпарасида тўхтаганди, эркак ундан кўз узолмай қолди.

— Туфли олмоқчимисан, яхши қиз? — сўради арман Фотиманинг чиройли оёқларига тамшаниб тикиларкан. — Балки пулингетмас? Айт, истаган туфлингни совға қилиб юбораман! Фақат… Мени озгина яхши кўриб берсанг бас.

— Нима?.. Сен ҳезалак, мени ким деб ўйлаяпсан? — Арман ўзбек тилини яхши билмагани сабаб қиз нима деб сўкканини тушунмади…

Бу орада Фотима аллақачон кофталар растаси рўпарасида турарди.

 

* * *

 

Кўчма дўконлардан бири ичкарисида икки ўзбек йигити сотиб олмоқчи бўлган жинси шимларини кийиб кўришаётганди. Фотимага кўзлари тушгани ҳамоно безовталаниб қолишди. Ҳойнаҳой, қиз ўзбекчани тушунмайди деб ўйлашдими, баланд овозда унга гап ташлашди:

— Жа келишган қиз экансан! — деди йигитилардан бири. — Қанийди, ҳозир сени бағримга боссам!

— Менам йўқ демасдим. — дея қичқирди шериги. Бироқ Фотима уни сўзини давом эттиришга қўймади.

— Сендақа ифлослар билан бир дастурхондан овқатейишга ор қиламан, билдингми?..

Шундай деди-ю, йигитларга қарата афтини бужмайтирганча кўзойнаклар растасига йўл олди. Бироқ сотувчи Фотимани яхши таниб қолгани сабаб кўзойнакларни қўлига олиб кўришга қўймади.

— Қўй жойига! Биламан сени. Тақиб кўриб-кўриб, барибир олмасдан жойига қўйиб кетасан. Йўлингдан қолма!..

Ҳарқалай, Фотима бозордан қуруқ чиқмади. Юпқа ҳиндча рўмол сотиб олди. Аслида у сира рўмол ўрамасди. Навоий кинотеатри чиптачисига ўшани берди-да, ичкарига бепул кириб олди. Аввал шарбат ичди. Сўнгра эндигина бошланган ҳиндча кинони кўриш ниятида залга кириб ўтирди…

Кино қизиқарли ва аянчли экан. Бироз йиғлаб ҳам олди…

Кинодан чиқиб тўғри боққа борди. Уерда болалар Коля Сквортсовни ўртага олганча «Казбек» папиросига наша жойлаб, навбатма-навбат чекишаётган экан. Уларга менсимайгина қараб қўйди-да, нариги ўриндиқда ўтирган қизлар тарафга қараб юрди. Тоня Семенова кечаги дискотека ҳақида қизларга сўзлаб бераётганди.

— Бошидан гапир! — илтимос қилди у Тонядан. — Мен эшитолмай қолдим, ахир!

— Нега дарсга бормадинг? — сўради ундан Тоня.

— Боргим келмади…

Тоня Семенова шоша-пиша ҳикоясини бошидан қайтарган бўлди-да, йигитлар турган тарафга ишора қилди. Бу орада Хачик ва Сквортсовлар нашаниерга ташлашди.

— Муштлашув бўлади. — оҳиста пичирлади Тоня.

— Буерда нима қиламиз? — деди Лида йигитлар томондан кўз узмай. — Юринглар, қочиб кетамиз!

— Бизникилар ҳам, улар ҳам олти кишидан. Қўяверинглар, ўзлари келишиб олишади.

Фотима ўзбек йигитларини яхши биларди. У рус мактабига ўтган йилигина ўтган. Ўзбек мактабида турли бўлмағур саволларни эшитавериш жонига тегиб кетганди. «Нега сен руссан? Қавндай қилиб ўзбек бўлиб олдинг..»

— Агар бизникиларни калтаклашса, сен ким томонда бўлардинг? — сўради Тоня ундан.

— Билмадим. — жавоб қилди Фотима. — Руслар томонда бўлсам керак…

Хачик биринчи бўлиб муштлашувни бошлади. У доим биринчи бўлиб мушт туширишни бошларди. Яхшигина муштеган Шуҳрат сал гандираклаб турди-да, кутилмаганда Хачикнинг қорнига зарба берди. Ана шундан сўнг қолганлар ҳам муштлашувга қўшилиб кетишди. Йигитдлардан кимдир йиқилди. Аммо кимлигини чанг орасида англаб бўлмасди.

Шу пайт клуб томондан кимнингдир қичқиргани эшитилди-ю, йигитлар ҳар тарафга қоча бошлашди. Чанг орасида фақат Хачик қолди холос. У тиззалаганча чайқалиб турар, қўлидан қон оқарди. Қизлар дарров уни ўраб олишди.

— Мени… Шуҳрат эгов билан… — дея олди зўрға…

Уни биргалашиб мактабга олиб келишди-да, ечиниш хонасига ётқизишди. Ўн беш дақиқалардан сўнг «Тез ёрдам» машинасиетиб келди. Хачикни касалхонага олиб кетишди.

Кечқурун анча вақтгача Фотима Тоняларникида ўтириб телевизор томоша қилди. Уйга кетишга қўрқарди. Кечаси яна номаълум шарпа эшик олдида пайдо бўлишини ўйласа, юраги орқага торта бошларди…

У шарпанинг бегона эканидан шубҳалана бошлаганди. Отасининг ўзи эмасми ўша?.. Чунки, ҳамма уни ўзбекка ўхшамайсан деб айтади. Эшитган. Онаси Фотимани ташлаб бошқа эркак билан қочиб кетган экан. Лекин қалбининг қаеридадир даҳшатли тун, онасининг кўрпача устида қип яланғоч ётганча кўкарган тилини чиқариб олгани, дадаси ҳам яланғоч, онасига қўрқинчли нигоҳлар билан боқиб турибди…

Фотима уйга соат кечки ўнларга яқин қайтди. Отаси уйда йўқ экан. Ўз хонасига ўтди-да, ҳар кунгидек эшикка курсини тираб, шкафдан ўткирланган эговни олди-да, ёстиқ остига яширди. Ечинмасдан ҳам ўрнига чўзилиб кўзларини юмди. Шу кўйи боғдаги муштлашувни кўз олдига келтирди.

Хачик эрталаб соат олтида касалхонада вафот этди.

 

ОЛТИНЧИ ҚИСМ

 

***

 

— Ойи, ейишга бирор нима беринг! Кеч қолаяпман! — йўғон овозда қичқирди Антон.

Шураер остидан унга қараб қўйди.

Антоннинг бўйи икки метрга яқин, елкалари кенг. Лекин ўзини тутиши ҳамон болаларча эди.

У кечагина овланган балиқни қовуриб стол устига қўйганди.

— Ойи, гўшт йўқми? — сўради Антон. — Балиқ жонга тегиб кетди.

— Емасанг нега балиқ овлайсан? — Шура кулиб музлаткичдан бир бўлак дудланган колбаса олиб пичасини кесди.

Антон шошилинч колбасани оғзига солди-да, ўзининг қирқ олтинчи размерли кроссовкасини оёғига илди.

— Раҳмат, ойи!

— Вой, қўлингни ювмаганмидинг? Қанча чувалчангларни ушлаб юргансан, ахир!

— Ювганман, ойи! Фақат… Бир ювишда кетмайди.

Антонелкасига сумкасини илиб ташқарига ўзини урди.

— Эҳ, ҳалиям бола-я! — деди Шура ўзига ўзи кулимсираб. — Вася эса, айёрроқ экан. Ана, ҳалиям ухлаяпти. Қизиқ, нега улар бир-бирларига ўхшамайди?

Болалар Шурани биринчи кунларданоқ «ойи» деб чақирадиган бўлишди. Алексей у иккинчи хотини эканини фарзандларидан яшириб ўтирмади.

— Дунёда номигагина оналар бўлади. Лекин Шура ҳақиқий оналаринг. — уқтирди у болаларга…

Мана, улар учинчи йил бирга яшашаяпти. Бу орада Шура юрагидаги қўрқувни бироз унутгандай бўлди. Фақат Алексей уйда йўқ пайтларидагина юраги қайтадан ваҳимага туша бошлар, хайриятки, болалар билан ўзини овутарди.

Шура хонасига қайтиб кирибечинди ва эгнига шим, эркаклар кўйлагини илди. У шаҳарда шундай кийимда сайр қилишни ёқтирарди. Бу нарса Алексейнинг кулгисини қистатса-да, ҳар гал сафардан қайтишда Шура учун биттадан янги эркаклар кўйлаги олиб келишни канда қилмасди…

Шура бўяниб ташқарига чиқди ва гаражни очди. Антон машинани тозалаб ювиб қўйибди. Салон ичларигача чангютгич билан тозалабди. Эски «Жигули» худди янги машинадек ярқираб турибди.

Ҳа, Алексей уйдалигида Антон икковлари гараждан чиқишмайди. Нималарнидир ковлаштиришгани-ковлаштиришган.

Антон яқинда ўн олтига тўлади. Демак, бемалол ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши мумкин. Унда уйда уч нафар ҳайдовчи пайдо бўлади. Ўн тўрт яшар Вася эса, машина ҳайдашга ҳам, машинада сайр қилишниям ёқтирмайди…

Шура бозоргав боришдан аввал алоқа бўлимига кириб ўтди. Ҳеч кимга манзилини хабар қилмаган бўлса-да, ота-онасига Бош почтамтнинг манзилини берганди.

Ходима унга бир конверт тутқазди. Ичидаги нарса хатга ўхшамасди. Ҳайрон бўлиб конвертни сумкага жойлади. Алексей қайтгунча очмай туришга аҳд қилди.

Аммо сабри чидамади. Барибир конвертни очди. Уерда квитантсия бор экан. Унга фақат телефон рақами ёзилган эди. Ҳеч нарсага тушунмасдан телефон будкасига кирди-ю, квитантсиядаги рақамларни терди.

— Эшитаман. — гўшакдан аёл кишининг овози эшитилди.

Шура конверт ва ичидаги квитантсия ҳақида тушунтирган бўлди.

— Машинангиз «Жигули»ми? — сўради аёл.

— Ҳа.

— Унда нимани тушунмайсиз? Ё эрингиз, ё сиз бизнинг устахонага эҳтиёт қисмга буюртма бергансиз.

— Мен аниқ буюртма бермаганман. — жавоб қилди Шура.

— Унда устахонамизга келинг! Шуерда ҳал қиламиз…

Шура тезда айтилган манзилни ёзиб олди-да, йўлга отланди.

Устахона кичкинагина экан. Ичи тўла машина эҳтиёт қисмлари.

У устахона ичкарисига кириб кичкинагина хонани зўрға топди. Ўша хонада фирма ходимлари ўтиришар экан.

Улар йигирма дақиқага яқин Шуранинг бошини қотиришди. Охири квитантсияни тортиб олишди. Яна бир текшириб кўришмоқчи эмиш…

Ана энди майда-чуйдалар харид қилиш пайтиетганди. Дастлаб Алексейга атаб финларнинг қизил шаробидан олди. У сафардан келиб юракдан дам олишни ёқтирарди…

Лекин кутилмаганда сал нарида турган қора чарм курткали йигитни кўриб юраги орқасига тортди.

Эҳ, орадан қанча вақт ўтди! Шура шахсий ҳаётини деярли йўлга қўйиб ҳам олди. Барибир қора чарм кийган йигитларни кўрса, айниқса, улар Шура томон сирли боқиб туришганига кўзи тушса, шубҳаси ортаверади. Ахир, бу нусхаларни биринчи маротаба кўраётгани йўқ. Неча марталаб кўрган, ҳар гал кўзини шамғалат қилиб қочишга улгурган. Наҳотки, энди ҳаммаси тугаган бўлса? Наҳотки, олиб бориб қамашса?..

Шура югурганча «Жигули»си ёнига бориб эшикни очди ва моторга ўт қўйди.

Машина жойидан жилди.

Шура кичик ойначадан орқасини кузатарди. Ҳеч ким кўринмайди. Ё унга шундай туюлдимикан? Балки, у йигит Шурани илинтирмоқчи бўлгандир? Нима бўлганда ҳам, ҳали қариб қолганича йўқ. Манави шимда, марафетда янада ёш кўринади. Э, ўлиб кетмайдими?!.

Шура темир йўлдан ўтиб олгач, тезликни оширди. Шу пайт қандайдир қизил машина уни қувиб ўтди-да, бирдан ўнгга бурди. Шура қаттиқ тормоз берди. Қизил машина ҳам жойида тўхтади. Бу ярқираган машинанинг олд қисми «Жигули»га сал тегиб ўтганди…

Бу ҳаметмагандек, машинадан қора чарм курткали йигит тушиб келди. Фақат ёши боягидан сал каттароқ эди.

— Мана, — дея Шурага яқин келди у қовоғини уйганча. — машинани расво қилдингиз. Ахир, бу ранг жуда камёб! Энди яна Япониядан бўёғини олиб келишим лозим бўлади.

— Ўзингиз айбдорсиз. — бўш келмади Шура ҳам. — Бунақа ҳолда қувиб ўтмайди-да!.. Бўпти, қанча беришим керак?

— Мен аёлларни шилишга одатланмаганман. — жавоб қилди эркак. — Келинг, қонун йўли билан ҳал қиламиз. Ҳозир йўл патрул хизмати вакили келади, маълумотнома ёзади. Ўша маълумотнома билан мен автосервисга бораман. Ана ўшаерда қанча кетишини айтишади. Гаплашаверамиз…

Эркак қўлини чўнтагига солиб яна Шурага қовоқларини уйди.

— Буерга қанақа йўл патрул хизмати келарди? — деди Шура. — Бу туришда ярим кечасигача кутамиз шекилли.

— Нега энди ярим кечасига бўларкан? Ана, келишаяпти!..

Ҳақиқатан милитсия машинаси улар т омон яқинлашиб келиб тўхтади ваичкаридан икки нафар милитсионер тушди. Кўз очиб юмгунча баённома тузишди.

Ҳамма иш битгач, Шура бирозенгил тортиб уйига жўнади. Бироқ ранги оқариб, кайфияти бузилганди. У Алексейдан қўрқарди.

— Машинани уриб олганимни эшитса, тамом. Ҳайдаб юборади — деб ўйларди. — Майли, менга буям кам. Ҳаётда ҳамма нарсанинг жавобгарлиги бор…

Ётоқда қанча ётди, билмайди. Итнинг акиллашини эшитиб югурганча дераза қаршисига борди. Алексей келибди…

Алексей ҳаммасини эшитгач, бирдан ўзгарди.

— Мен билардим. — деди у совуққонлик билан. — Илгари нимадир қилгансан. Фақат суриштириб ўтиргим келмасди. Эсингдами, поездда: «Ўзинг истаган кун айтасан» дегандим…

— Энди нима қилсам экан-а? — сўради эрининг бақуввателкаларини силаркан.

— Сени ўн кундан бери кўрганим йўқ-ку! — дея уни бағрига босди Алексей. — Қани, келақол!

— Йўқ, болалар ухлашмади ҳали.

— Янаям яхши.

Алексей унинг эгнидан халатиниечиб олди…

— Барибир ўша қизил машинадагидан шубҳаланаяпман. — деди Шура орадан ярим соатча вақт ўтгач, секин ўрнидан тураркан.

— Тирик бўлсак кўраверамиз. — жавоб қилди Алексей. — Сени бандитлар усули билан туширишган. Бу усул менга жуда таниш. Фақат пулингни шилиш ниятида шундай қилишган. Кутамиз. Ўзлари пайдо бўлишади ҳали. Кел, ухлайлик!..

Алексей ухлаб қолди. Шура эса, ҳамон ўй суриш билан банд эди.

Бир пайт ниманингдир товуши эшитилгандек бўлди. Шура ҳушёр тортиб, секин оёғига шиппагини илди-ю, дераза қаршисига борди. Ташқарида сукунат ҳукмрон. Аҳён-аҳёнда итларнинг акиллаши эшитилиб қоларди холос.

У тинчланиб қайтадан ўринга чўзилди ва кўзларини юмди…

Эртасига тушга яқин Шура балиқ қовуриб, эри ва болаларнинг қайтишини кута бошлади. Алексей ва Антон кўп кутдиришмади.

— Антон, Вася қачон қайтади мактабдан? — сўради Алексей ўғлинингелкасидан қучиб. — Ахир, онанг ажойиб балиқ пиширибди. Биргалашибемасак бўлмайди.

— У келмайди. — деди Антон.

— Қанақасига? — Шура Антонга қаттиқроқ тикилиб сўради.

— У ҳеч қачон уйга қайтмайди энди.

— Нима? — Алексей ҳеч нарсага тушунмай Антонни ўзига қаратди. — Бу нима деганинг, ўғлим?

— Вася онам билан бирга жўнаб кетди.

— Қанақа она? Нималар деяпсан? — қичқирди Шура.

— Сен жим тур! — деди Алексей. — Қани, ўғлим, давом эт!

— Мактабга «Волга»да башанг кийинган аёл келди. У бизнинг онамиз экан. Квартираси, дала ҳовлисининг суратларини кўрсатди. Бойман деб айтди. Компютерлар олиб беришни ваъда қилди. Вася ишонди. Машинасига ўтириб жўнаб кетди.

— Ҳаммаси тушунарли. — оғир хўрсинди Алексей. — Айтгандим-ку, ўша қизил машина бекорга сенга рўбарў келмаган…

Шура бир муддатерга боққанча жим тургач, кутилмаганда додлаб юборди…

У кўз ёш тўкмасдан ўкириб-ўкириб йиғларди.

— Ойи, йиғламанг! Йиғламанг!.. — Антон Шурани маҳкам қучиб бошини унингелкасига қўйди…

 

ЕТТИНЧИ ҚИСМ

 

***

 

Иван Вячеславович уч соатдан бери гаплашарди. Аксеновнинг котибаси Римма қаҳва ташиб, бўшаган идишларни йиғиштиравериб чарчади. Аксенов кулдонни иккинчи марта сигарет қолдиқларига тўлдирди.

Ҳамма масалалар устида келишиб бўлинганди. Фақат банк танлашга келганда, гап чўзилиб кетди. Харин оёғини тираб туриб олди.

— Костядан бошқасига ишонмайман! Чунки, Костя иш бошласа, уни қандай топишни, мабодо айёрлик қилмоқчи бўлгандаям, қандай тутиб олишни яхши биламан. — Собиқ генерал қўлидаги стакандан минерл сув ҳўплаганча ёнидагиларга уқтирарди.

— Мен бўлсам, — деди Аксенов. — Смолянский билан ишлашга ўрганганман. Костя ҳақида эшитишниям истамайман…

— Ўша Смолянский менга сира тўғри келмайди. — ўрнидан туриб кетди Харин. — Ахир, биз картошкамас, танк сотамиз!..

Дераза қаршисида Кусейнов уларни жимгина эшитиб тургач, бирдан гапни калта қилди.

— Балтбанк билан ишлаймиз. Бошқа вариантларни муҳокама қилиб ўтирмасаям бўлади.

Бошқалар бу гапни эшитиб ҳайрон бўлишди. Аксеновнинг ёрдамчиси Синитсин кулимсираганча ҳаммага бир-бир назар ташлаб қўярди.

— Демак, ҳаммага тушунарли, жаноблар! — деди Кусейнов.

Шу тобда эшик аста очилиб, остонада котиба Риммма пайдо бўлди.

— Иван Вячеславович, — Аксеновга юзланиб сўради у. — хотинингиз яна қўнғироқ қилди. Улайми? Сиздан хавотир олаётган экан.

— Ҳозир жўнаб кетаяпти деб қўй! — Аксенов ўтирганларга қараб қўшиб қўйди. — Қизим бугун турмушга чиқаяпти.

— Ие, — Харин ўрнидан туриб кетди. — шундай кунда сенинг гапингга кирмай бўладими, ахир?!. Смолянский бўлса бўпти-да! Менинг розилигимни тўй совғаси деб билавер!

Шериклар бир-бирларининг қўлларини қисиб табриклашди. Фақат Кусейнов ҳеч кимга қўл узатмади. Аксинча, эшик томон юрди.

— Ҳали пушаймон бўласизлар. — деди у норози оҳангда кабинетдан чиқаркан.

— Қизингнинг сурати ёнингдами? — сўради Кусейнов чиқиб кетгач, бош чайқай-чайқай.

Аксенов чўнтагидан катмон чиқарди-да, бир даста долларлар орасидан суратни суғуриб олди.

— Ўҳ, қара, қизларинг учта экан-ку!.. Хў-ўш, эгизаклар, демак!.. Иккитаси бир-бирига ўхшайди. Учинчиси негадир бошқачароқ.

— Ҳа, учинчиси уларга ўхшамайди. — жавоб қилди Аксенов. — Лекин учинчиси опаларига ўхшамайди.

— Қай бирини узатаяпсизлар? — сўради Харин.

— Веркани. Мана, ўнгдагиси.

— Ишқилиб, куёв шўрлик адашиб юрмасин-да! — ҳазил қилган бўлди Харин.

Ҳаммалари бир қадаҳдан коняк ичиш баҳонасида Аксеновни табриклашди.

— Бўпти, — деди Харин Аксенов томон ўгирилиб. — ҳаммаси келишиб олинди. Энди мен зонага — Деминга қўнғироқ қиламан. У каллакесар маҳбуслардан ўнтачасини сенинг ихтиёрингга жўнатади. Ана унда сира қўрқмай иш бошласа бўлаверади.

— Жуда яхши фикр. — деди Аксенов. — Аммо ҳужжат масаласини қандай ҳал қилса бўлади. Ахир, маҳбусларда паспорт бўлмаслиги аниқ.

— Э, уларга ҳужжатнинг нима зарурати бор? У каллакесарлар кўринмас одамларга ўхшашади. Паспорт бўйича қамоқда, ўзлари эса, қайсидир эшелонни қўриқлаш билан овора. Бирор ишкал бўлди дегунча, ғойиб бўлишади. Зонада пайдо бўлиб қолишади. Тушундингми энди?..

Ҳамма билан бир-бир хайрлашгач, Аксенов Синитсинга ҳам рухсат берди. Ўзи темир сандиққа битим имзоланган ҳужжатни қўйиб ташқарига чиқди ва соатига қаради. Олтидан йигирма дақиқа ўтибди…

Югурганча зиналардан пастга тушиб машинасига ўтирди…

— Худога шукр-ей, — қўл силтади Лена уни кўриб. — келдингиз! Кутавериб кўзларимиз тўрт бўлди-ку!

— Кечир, Леночка. — деди Аксенов. — Битим имзолашимиз чўзилиб кетди.

— Сиз уёқда битим тузиб юрибсиз. Буерда онангиз ўтирибди. Қани, тез кийининг!..

Аксенов шоша-пиша соқолини олиб, хотини тайёрлаб қўйган янги костюмни кийди. Бўйинбоғ бойлашни ҳам унутмади.

— Аллақачон ўзимизга алоҳида квартира сотиб олсангиз бўларди. — гина қилгандек сўз қотди Лена. — Қачонгача онангизнинг қош-қовоғига термулиб ўтирман?

— Қўй, шуни кейин гаплашайлик! — уни тинчлантирди Аксенов. — Ундан кўра, айт, совғани қачон топширамиз? Меҳмонлар тарқалгандан кейинми?

— Ўшаерга борайлик, кўрамиз…

Ресторангаетиб келишгач, Аксенов меҳмонлар билан бирма-бир кўришиб чиқди. Табриклашлар, қўл сиқишлар…

Сева ҳаммани жой-жойига ўтқазиб келинни олиб чиқиш учун ташқарига чиқди. Бироздан сўнг келин-куёв қўлтиқлашганча кириб келишди. Уларни барчак қарсак чалиб кутиб олди. Орқада икки эгизак опалар жилмайиб туришарди. Люба ва Надя. Айниқса, Люба худди келиннинг қиёфадошига ўхшар, уларни кўрганларнинг ҳаммаси ҳайратдан ёқа ушлашарди…

Аксенов эрталабга яқин чарчаб уйга қайтди. Подезд рўпарасигаетиб келишганда машинадаги телефон жиринглади. Товуш генерал Грижинники эди.

— Аксенов, сенмисан? — сўради у.

— Ҳа, Иван Григоревич, менман! Нима бўлди?

— Харин билан битим тузганмидинг?

— Ҳа, кеча.

— Харининг энди йўқ. — деди генерал ҳазин товушда. — Кеча кечқурун итини сайрга олиб чиқан пайт отиб кетишибди уни.

Бу гапни эшитган Аксеновнинг пешонасида совуқ тер пайдо бўлди.

— Нега индамайсан? — сўради генерал.

— Ишонгим келмайди. — жавоб қилди Аксенов.

— Энди буёғини эшит. — давом этди Грижин. — Ҳозиргина Смолянскийнинг машинасини подезд рўпарасида ўққа тутишибди. Хайрият, унинг ўзи йўқ кан машинада. Ҳайдовчисини касалхонага олиб кетишди. Мабодо Смолянский сизларнинг ишингизга аралашмаганмиди?

— Ҳа, биз ўшанинг банкидан фойдаланмоқчийдик… — Шу гапни айтган заҳоти кўз ўнгида Кусейновнинг сиймоси намоён бўлди. Унинг чиқиб кетаётгандаги сўнгги гапларини эслади.

— «Жаноблар, бу ишингиз учун пушаймонейсиз!..»

— Ҳазир қаердасан? — сўради Грижин ундан.

— Деярли уй ёнига келиб қолдим.

— Уйингга яқин бора кўрма. Моторни ўчиргин-да, мени кут. Ўн дақиқа ичидаетиб бораман.

— Петрович, — ҳайдовчига юзланди Аксенов. — тўхта, машинани орқага бур. «Набережной» томонга ҳайда!.. Яхши. Энди моторни ўчир! Чироқларни ёқиб қўй!..

— Ваня, нима бўлди? — уйқудан уйғонган Лена эридан сўради. — Нега уйга кетмаяпмиз?

— Бироз кутишга тўғри келади.

— Оббо, — Марфа Иличнина ойнадан ташқарига қараб уф тортди. — энди бунисиям бормиди?!. Қўй, мен пиёда кета қоламан, ўғлим!

Генералнинг беваси секин машина эшигини очишга тутинди.

— Ўтиринг жойингизда! — бақириб берди Аксенов.

Марфа Иличнина қўрқанидан шу заҳоти эшикни қайтадан ёпиб жим қолди…

Орадан ҳеч қанча ўтмай, уларнинг рўпарасига «Ауди» ҳамда «Мерседес» ўқдай учиб келиб тўхтади. Биринчи машинадан Грижин тушиб келди. Иккинчисидан эса, кенгелкали, бўйдор бир эркак тушди.

— Петя, — унга буюрди Грижин. — сен йигитларни ёнингга олиб ҳовлини айланиб чиқ! Шубҳа уйғотган одамни кўрсанг, отиб ташлайвер, тушундингми?

— Худди шундай.

— Бажар!

Грижин шундан сўнг Аксеновга яқин келди.

— Аёлларни уйга олиб бориб қўямиз-да, биз Петровкага жўнаймиз. — деди у. — Квартирангга қўриқчилар қўямиз. Бугун-ку, барибир бошқа отишма қилишмайди. Лекин нима бўлгандаям эҳтиёткор бўлганимиз маъқул.

Ранглари қўрқувдан оқариб кетган икки аёл қўриқчилар ҳамроҳлигида уй томон кетишди…

 

САККИЗИНЧИ ҚИСМ

 

* * *

 

Ерожин кўзларини очди. Секин нариги ёнбошига ўгирилишга уриниб кўрди. Елкасида пайдо бўлган оғриқдан сал қурса дадлаб юбораёзди. Демак, қимирлашга қурбиетмайди.

Билагига қаради. Игна тиқиб қўйишибди. Тепасида дори солинган идиш…

Қизиқ, касалхонада ётибди. Қачон буерга келиб қолди ўзи? Қанча вақт ётди?

Ерожин бироз ўйланиб ётгандан сўнг хотиралари тикланаётгандек туюла бошлади. Ҳа, ўша гўзал қиз. Бу қиз шунчалар гўзал эдики, кўрган эркакнинг кўзини ўйнатмасдан қўймасди. Бунақасини унутиб бўларканми?!..

Ерожин унинг белидан бир қўли билан қучди. Мусиқа янграрди. Улар рақс тушишарди. Хўш, бу воқеа қаерда содир бўлди? Қачон?..

Шу пайт яна оғриқ кучайди. Кўз олди қоронғилашиб бирдан ҳушидан кетди…

У кимнингдир қўл теккизганини танасида ҳис қилиб кўзларини очди. Ўрта яшар ҳамшира нам латта билан пешонасини артаётган экан.

— Худога шукр, ўзингизга келдингиз! — деди ҳамшира. — Энди аста-секин тузала бошлайсиз.

— Мен касалхонадаманми? — сўради Ерожин ундан.

— Сен оғирхонадасан, болам. — дея жавоб қилди ҳамшира. — Ухла, эрталаб профессорнинг ўзи текшириб кўради. Кейин сени травматологияга олиб ўтишади.

— Менга нима бўлди ўзи?

— Баданингдан иккита ўқ суғуриб олишди. Биттаси шундоқ юрагингнинг ёнгинасидан тешиб ўтибди. Икки сантиметр қолган экан. Омадинг бор экан. Йўқса, ҳеч ким ёрдам бера олмасди.

Ҳамшира секин ташқарига чиқиб кетди.

— Болам эмиш. — кўнглидан ўтказди Ерожин. — Катта бўлсанг, беш-олти ёш каттадирсан-да!..

Унинг хаёлида яна ўша кеча, тўй гавдаланди. Албатта, тўй-да! Бўлмаса нима?.. Шеф уни қаерга олиб борганди ўзи?.. Ҳа, шефнинг дўсти қизини турмушга берганди. Ўша гўзал билан тўйда рақс тушганди. Ерожин қизни уйига таклиф қилган бўларди-ю, аммо шеф:

— Бу қиз келиннинг опаси, дўстимнинг қизи. Сени биламан. Ҳазиллаша кўрма!.. — деб қолди. Шунинг учун Ерожин ортиқча ҳаракатлар қилиб ўтирмади. Дарахтлар орасига ўтиб индамай ўтираверди…

Ерожин мана, уч йилдан бери пойтахтда эди. Лекин хотинини олиб келишга шошилмади. Грижиннинг қизи Соня билан ўрталарида яқинлик пайдо бўлди. Қиз унинг қалбини шу қадар тез забт этиб борардики, бир куни хотини билан ажрашиш тўғрисида ҳам ўйлаб кўрди. Лекин Сонянинг отаси бошқача маслаҳат бериб қолди.

— Сен, йигит, ажрашишга шошилма! — деди у бир куни вазир ўринбосарининг дала ҳовлисида ичиб ўтиришганда. — Бизнинг касбда ортиқча миш-мишлар фойда келтирмайди. Худо билади эртага нима бўлишини…

Генерал тўғри айтган экан. Орадан бир ой ўтиб Соня киноартист Шемягин билан танишди. Қиз машҳур кишиларни азалдан яхши кўрарди. Ерожин билан осонгина орани очиқ қилди…

Шундан сўнг Ерожин хотини Наташа ва ўғли ҳақида ўйлаб қолди. Наташа пойтахтга келишни сира истамасди…

Яна бир ой вақт ўтди. Бир куни Ерожин Наташадан мактуб олди. У ажрашишни талаб қилганди хатида. Ерожин шу куниёқ уйга жўнади. Афсуски, Наташа уйда яшамаётган экан. Криминалист Суворовникига кўчиб ўтибди…

Наташа Ерожин билан учрашишни истамади. Суворовнинг ўзи айтилган манзилгаетиб борди. Совуққина сўрашгач, табриклаган бўлди.

— Янги юлдузча олибсан, табриклайман!..

— Нега қовоғингдан қор ёғаяпти, Суворов? — сўради Ерожин. — Буни ҳаёт деб қўйибди. Ўзим ҳаммасига айбдорман. Бахтли бўлинглар! Юр, яхшиси, ресторанга бориб ювамиз!..

Бироқ ресторандаги ўтириш ҳам қовушавермади. Суворов тинимсиз соатига қараб-қараб қўярди. Икки қадаҳ коняк ичди-ю, узр сўраб кетиб қолди. Наташанинг хавотир олишидан қўрққанмиш…

Нимаям қилсин? Ерожин ажрашиш ҳақида ариза ёзди-ю, шу кеча Москвага қайтиб кетди…

Йўлакдан бир неча киши шовқин солганча ўтиб кетди. Яна лифтнинг шовқини палатани тутди. Ерожин ҳамон кўзларини юмган кўйи жим ётарди. У билади. Барибир бўлиб ўтган ишларни ипидан игнасигача эслайди…

— Йўқ, миямни ортиқ қийнамай турганим маъқул. — ўйлади у. — Яна ҳушимдан кетишни истамайман…

Ерожин қайтадан кўзларини юмди. Хаёлида тағин яқин ўтмиш гавдалана бошлади…

Иринадан сўнг Ерожин бараварига икки қиз билан учраша бошлаганди. Тоня ва Марина. Икковлари ҳам муаллимликка ўқишарди. Ерожин уларни кечаси дала ҳовлидан қайтаётиб учратиб қолганди. Жуда шўх қизлар экан.

— Келинг, сиз билан ҳарам-ҳарам ўйнаймиз. — деб қолди Марина машинада кетишаётганда.

— Йўғ-е!.. Гап йўқ, ўйнасак ўйнабмиз-да!..

Ерожин шу ондаёқ тезликни оширди…

Улар уччовлашиб Ерожиннинг квартирасига кириб келишганда вақт алламаҳал бўлиб қолганди.

— Қани, мард йигит бўлсангиз, ечининг-чи! — деди Марина бир қадаҳдан шампан виноси ичилгач. — Биз сизнинг хизматкорларингиз бўламиз…

Маринанинг ўзи Ерожиндан олдинроқ кийимлариниечди-да, бир четга ирғитди…

Эрталаб Ерожин ишга борадиган аҳволда эмасди. Шефга қўнғироқ қилиб дам олишга рухсат беришини сўради.

— Сенга нима бўлди? — сўради Грижин кулиб. — Илгари бунақа одатинг йўқ эди-ку!.. Қарияпсанми дейман?.. Мендан ибрат олсанг бўлмайдими? Кечқурун қанча кўп ичмай, эрталаб соат тўққизда кабинетимда ўтирган бўламан…

 

* * *

 

Қизлар шу кўйи Ерожиннинг квартирасида бир ой қолиб кетишди. Шунинг оқибатида у бир ишни сал қурса, расво қилиб қўяёзди. Қизлар эса, ҳали-вери кетай дейишмасди. Кундузи ухлашар, кечаси эса, Ерожинни ҳоли-жонига қўйишмасди. Охир бўлмади. Бу иш Петр Григоревичга ёқмади.

— Қизларни йўқот! — деди бир куни. — Агар шу кўйи кетсанг, ишдан ҳам айрилиб қоласан…

Ерожин қаршилик қилмади. Ўзи ҳам керагича безор бўлганди. Ўша куниёқ қизларни уйдан ҳайдаш ҳаракатига тушди.

— Қани, қизлар, «ҳарам-ҳарам»ни йиғиштирамиз!

Тоня ва Марина тезда кийинишди-ю, квартирани тарк этишди. Ерожиннинг ўзи эса, икки кунгача қимирламай ухлади. Бу ҳам майли. Икки ҳафтагача аёл зотига қарамас бўлди…

Яна тонг отди. Касалхонадаги шовқинлар кучая борди. Йўлакдан кимларнингдир овози келди. Ерожин беихтиёр йўл патрул хизмати вакилини кўз олдига келтирди. Олдинда «Форд» кетиб борарди… Ана, навбатчини сал бўлмаса уриб юбораёзди. Ҳуштакнинг чуриллаши ҳаммаёқни тутиб кетди. «Мерседес» даҳшатли тезликда безориларни қувиб борарди. Ерожиннинг машинасидаги тезликни кўрсатувчи мослама таёқчаси 200 кмга яқин бориб қолган. Олдинда Внуково пости. Ерожин пост билан боғланмоқчи бўлар, аммо бундай катта тезликда қийин кечаркан. Хўш, уёғи нима бўлган?.. Уёғини эслай олмайди… Майли, вақти келиб ҳаммаси эсига тушса ажабмас…

Палатага Ерожинни ўғлим деб мурожаат қилган ҳамшира мўралади. Эҳ, туролмаса ёмон бўларкан. Энди яна қайтадан ётганерида ҳожат чиқарадими?.. Устига-устак бегона аёл қараб турса тепангда…

Ерожин қизариб-бўзарди.

— Тортинма, ўғлим. — деди у. — Ишимиз шунақа… Беморга ҳеч нарсанинг уяти йўқ…

Ҳамшира чиқиб кетгач, Ерожин қайтадан кўзларини юмди. Кўз олдида яна тўйдаги гўзал қиз гавдаланди. Уни эслагани сайин негадир қалбида номаълум илиқлик туярди…

Ерожин бу қиз билан ётиш, айш қилиш тўғрисида умуман ўйламаганди. Аксинча, у билан бирга Москва бўйлаб сайр қилишни орзу қилганди…

Ерожин бу вақтга қадар кўп маротаба қишлоқларга чиқишга, уердаги оғир шароит билан яқиндан танишишга улгурди. Ҳаммаси жиноятчиларни қидириб…

Ўзи ҳам тезкор ишларни ёқтирарди. Айниқса, хавфли жиноятчиларнинг кетидан тушиб қувлаганда роҳатланарди. Майли, қандай вазиятда, шароитда қолмасин, барибир эди. Шу туфайли у подполковникликкачаетиб келди. Бундай мартабага Москвада яшаб хизмат қиладиганларнинг ҳам камдан-камлариетишади…

Ерожин қиз билан бўлиб ўтган илк учрашувларни эслади.

Бир куни Машани тўсатдан учратиб қолди. Ўша кундан эътиборан қиз унга хотин вазифасини ўтай бошлади. У квартирани яхшилаб тозалади. Кераксиз буюмларни алоҳида шкафга жойлади. Чангютгични олиб ҳаммаёқни чиннидай қилиб чиқди. Кирларни ювди. Сўнгра тушлик тайёрлади. Ерожин ишдан келганда ҳаммаси муҳайё эди. Аммо у қорни тўйгач, қорниниерга берганча ухлашга тушарди.

Маша бўлса, ечиниб унинг ёнига ётарди-да, ёқимли лаҳзаларни кута бошларди…

Йўқ, Ерожин Маша билан бирга бўлганда унчалик эҳтирос исканжасига тушавермасди. Ким билсин? Қизнинг қомати ажойиб. Ўзи соҳибжамол. Бироқ бу гўзаллик Ерожинни ҳайратгагина сола оларди.

Орадан қанчадир вақт ўтиб Ерожин қиздан қутулиш йўлларини қидиришга тушди. Топди ҳам. Дўстларидан бирини хотини билан бирга квартирасига кўчириб келди. Шундан кеийнгина Маша квартирани тарк этди…

Ерожин барибир қўрқарди. Машанинг қайтиб келишидан чўчирди. Шунинг учун квартира қулфини ўзгартирди. Ишдан келибоқ уйга қамалиб оладиган бўлди…

Маша эса, кўп марта келиб эшикни тақиллатди. Ерожин очмади. Бора-бора қиз келмай қўйди…

Ерожин уни бир куни кўчада кўриб қолди. Қанақадир кўзойнакли йигитни қўлтиқлаганча кетиб бораётган экан…

Плата эшиги очилиб, ичкарига профессор ёнида уч нафар ёрдамчиси билан бирга кириб келди. Профессор ёрдамчиларга нимадир дея уқтирар, улар Ерожиннинг баданларини чимчилаб-чимчилаб нималарнидир текшириб кўришарди.

— Менга нима бўлди? — сўради Ерожин хириллаган овозда. — Қачон уйга кетишимга рухсат берасизлар?

— Ў, уйга кетишни хоҳлаб қолдингми? — деди профессор қовоғини уйиб. — Сен, подполковник аввал даволан. Кейин… Ортиқча саволлар бераверма!..

Профессор йигитларга юзланди.

— Буни травматологияга ўтказинглар! Ҳеч қандай хавф йўқ. Аммо режимни қаттиқ ушлаш керак. Агар ўрнидан тура олса, ҳожатхонага ўзи чиқиб келаверсин. Эркакларга қийин…

Ерожин профессор ҳассада юрганини у орқага ўгирилгандагина пайқади. Травматологияга олиб ўтаётганларида Сима исмли ҳамширадан секин сўради:

— Нега профессор ҳассада юрибди?

— Афғонда оёғидан айрилиб қайтган. — жавоб қилди Сима. — Яхшиям битта оёғин6и йўқотган…

Ерожин кирган палатада боши дако билан бойлаб ташланган озғин бир йигит ётарди. У Ерожинга бош ирғаб қўйди холос. Кейин билса, дока халал бергани туфайли гапира олмас экан.

Кундузи Грижин келди.

— Хўш, аҳволлар қалай? — сўради у кулимсираб. Ваерожиннинг жавобини кутиб ўтирмай давом этди. — Яхшики асосий аъзоларингга шикастетмабди. Шунисигаям шукр. Айтганча, биласанми нима бўлганини?

— Нима бўлди ўзи? — сўради Ерожин.

— Сен тезкор ходим қандай ҳаракатланишини унутиб қўйдинг ўша куни. Жиноятчини бу тахлит тутмайдилар-да!.. Улар бемалол, очиқчасига тўппончадан отишма қилиб ётишса…

— Конягин қалай?

— Уни дафн этишди, бўтам. Э, бу гапларни қўй. Ўзингни ўйла. Биласанми, сенга янги иш топиб қўйдим. Фирманинг хавфсизлик хизматини бошқарасан. Маошинг уч баравар кўп бўлади.

— Демак, мени ёнингиздан ҳайдаяпсиз, шундайми?

— Сакрайверма. Сени ҳеч ким ҳайдаётгани йўқ. Соғлиғинг туфайли заҳирага чиқишга мажбурсан. Тиббий кўрикдагилар рухсат беришмайди хизматни давом эттиришингга.

— Сиз айтаётган иш нима ўзи?

— Дўстим Аксеновнинг қўл остига борасан. Сен айнан ўшининг ўқини ўзингга қабул қилиб олдинг. Уни ўлимдан асраб қолдинг. Чунки, жиноятчилар ўшани кутиб туришганди.

— Улар қўлга тушдими?

— Итдай отиб ташлашди ҳаммасини. Бироқ каллакесарларнинг шериклари кўп. Шундай экан, сенга осон бўлмайди. Иш қийинлиги учун ҳам маош отнинг калласидай. Бир ярим минг кўкидан ойига. Тасаввур қилаяпсанми бу қанча пул? Бунча пулни шунчаки беришмайди… Энди ётиб дам ол!..

Генерал Ерожинга бирпас тикилиб турди-да, йўлакка чиқиб тўғри профессорнинг кабинетига кирди.

— Сиз эшитиб қўйинг, — деди у врачга. — бирор гап бўлса, каллангиз кетади. Билиб олинг, сиз қаёқдаги бир одамни эмас, қаҳрамонни даволаяпсиз.

Ерожин бу гапларни эшитмади. Бу вақтда у уйқуга кетиб улгурган. Тушида Надя билан рақсга тушар, нуқул куларди…

(давоми бор)

Андрей АНИСИМОВ

 















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *