Таниқли репэр Моргенштерн рафиқаси билан ажрашди
Россиялик таниқли рэпер Моргенштерн рафиқаси Дилара Зинатуллина билан ажрашди. Буни рэпернинг ўзи ҳам, унинг собиқ рафиқаси ҳам тасдиқлаган.
Диларанинг айтишича, улар оилавий инқирозни енгиб ўта олишмаган.
«Тўйдан кейин муносабатларимизга дарз кетди. Ўртадаги масофа яқинлашгани сайин, бир-биримиздан узоқлаша бошладик. Қанчалик сийқаси гапдек эшитилмасин, характерларимиз мос келмади ва муносабатлар бундай давом этишига йўл қўя олмаслигимизни тушундик», дейди Зинатуллина.
Унинг айтишича, ҳаёти давомида ҳеч қачон тўйи кунидагидек хурсанд ва бахтли бўлмаган. «Мен Алишерни севиб қолгандим ва унга турмушга чиқишни истардим, аммо оқибатда Моргенштернга турмушга чиқдим», дейди у.
Дилара Зинатуллина собиқ эрини ёмон одам ва ёмон турмуш ўртоқ деб билмаслиги, шу боисдан у ҳақида ёмон гаплар гапиришни истамаслигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 2021 йилнинг 31 август кунида турмуш қурган эдилар. Уларнинг муносабатлари 2017 йилда бошланган.