Сув ҳавзаларида чўмилишда нималарга эътибор бериш керак?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
– Очиқ сув ҳавзаларида сузишга ўрганишда, албатта, сувнинг чуқурлиги билан бирга, оқим тезлигини ҳам эътиборга олиш лозим.
– Оқим тезлиги дақиқасига 10 метрдан ошмаслиги зарур.
– Ёз ойларида фарзандларимизни сузишга ўргатиш вақтини тўғри танлаш керак.
– Айрим ота-оналар куннинг иссиқ пайтидагина (соат 13:00-15:00) сузишга ўргатишга ёки чўмилишга рухсат беришади.
Кунни қайси вақтида чўмилиш мумкин?
– Соат 10:00 дан 12:00 гача ва кечқурун соат 17:00 дан 19:00 гача қуёшнинг ультрабинафша нурлари кўп бўлади ва ана шу соатларда чўмилиш жуда фойдали.
Чўмилиш давомийлиги қанча вақт давом этади?
– Чўмилиш муддати 5 дақиқадан 25-30 дақиқагача давом этиши мумкин.
– Ёз пайтлари катта ёшдаги болалар сув ҳарорати +18 бўлганда, кичик ёшлардагилар +20 +28 дан кам бўлмаганда очиқ сув ҳавзаларида чўмилишлари мумкин.
Агар сувнинг ҳарорати +16 дан паст бўлса, чўмилмаслик керак.
«Соғлом ҳаёт»