Россияда Ўзбекистон фуқароларининг бўлиш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилди
4 июнь куни Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида ва Россия фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудида бўлиш тартиби юзасидан Битим кучга кирди.
Бу билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида рўйхатдан ўтказиш талаб қилинмайдиган муддатини 7 кундан 15 кунга ҳамда Россия Федерацияси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш муддати 3 кундан 15 кунга узайтириш белгиланди. Бу ҳақда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, вақтинчалик бўлиш муддати чегара назорати органлари томонидан шахсни мамлакатга кириб келганлиги тасдиқланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Шу муносабат билан, фуқаролардан мазкур ўзгаришларга риоя қилиш ва ваколатли органлардан вақтида рўйхатдан ўтишни сўралмоқда.