Чўмилиш вақтида нимадан эҳтиёт бўлиш керак?
Чўмилиш кишига ғайрат ва шижоат бахш этади. Ёз мавсуми келгач, куннинг иссиқ ҳарорати кишининг чўмилишга бўлган эҳтиёжини оширади. Бироқ бу хавфсиз бўлмаслиги мумкин.
Чунки сув орқали қуйидаги касалликларни юқтириб олишингиз мумкин.
Ичак гриппи. Бу ошқозон ва ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши ёки гастроентеритнинг асосий сабаби.
Амёбиаз. Бу амёбали дизентерия бўлиб, ичакларда яллиғланишга олиб келадиган протозой гуруҳининг паразитлари сабаб бўлади.
