Мактаб формасини ота-оналар тикувчига тиктирса ҳам бўлади. Фақат…
Бу ҳақда «Дарё» сайти Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасига таяниб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бугунги кунда ягона формани нафақат бозордан сотиб олиш, балки ота-оналар ўзи хоҳлаган тикувчига белгиланган тартибдагидек тиктириши мумкин.
“Давлат умумтаълим мактабларида таълим олаётган темир дафтар, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанди текинга мактаб формаси билан таъминланади. Ҳозирда рўйхатлар шакллантириляпти, янги ўқув йили бошлангунга қадар мактаб формаси билан таъминлаш ишлари амалга оширилади”, — дейди Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси масъул ходими.
Қайд этилишича, шу кунгача 100 дан ортиқ мактаб формаси нусхалари тавсия этилган, уларнинг ичидан саралангач, мана шу формаларда тўхталди.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори(271-сон, 19.05.2022 й.) билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилади (илгари 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб жорий этилиши керак эди).
Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.