Гемоглобин миқдорини қандай ошириш мумкин?
Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:
Гемоглобин қизил қон таначаларидаги оқсил бўлиб, у организмда кислород ташиш билан биргаликда карбонат ангидридни ҳужайралардан ўпкага бориб, ташқарига чиқиб кетишида ҳам муҳим роль ўйнайди.
Гемоглобин миқдорини ошириш учун кўрсатмалар:
Темирга бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш -гўшт, балиқ, қуритилган мевалар, кўкатлар, ёнғоқлар.
Фолат истеъмолини кўпайтириш. Фолат бу Б витаминининг бир тури бўлиб, гемоглобин ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу модда кўп бўлган маҳсулотлар – мол гўшти, исмалоқ, гуруч, ерёнғоқ.
Организмда темир ўзлаштириш даражасини кўтариш. Қабул қилинган темирни организмга сўрилиши учун цитрус мевалар каби C витаминига бой маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим. Ёки тўғридан тўғри C витамини қабул қилиш ҳам фойда беради.
Шунингдек, гемоглобин миқдори жуда паст бўлган одамлар учун шифокор темир препаратлари қабул қилиш бўйича кўрсатма беради.