Қорин дам бўлишини табиий йўллар билан даволаш
Занжабил газ туфайли қориндаги оғриқларни камайтирадиган энг самарали ўсимлик воситаларидан биридир.
Бироқ, занжабил ортиқча истеъмол қилинганда ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Айниқса, қорин дам бўлишига қарши занжабил чойи жуда самаралидир. Бироқ, занжабил чойини тайёрлашда, ўта қайноқ сувдан фойдаланмаслик керак. Занжабил чойини тайёрлаш пайтида чойнакга лимон бўлакларини ҳам қўшиш мумкин.
Зира. 1 стакан қайнатилган сувга бир чимдим зира солиб, 10 дақиқа дамланг, сўнгра сузиб олинг ва истеъмол қилинг. Ушбу чойни овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади.
Сирка. Тахминан 1 ош қошиқ олма циркасини 1 стакан илиқ сувга аралаштириб, ичиш мумкин.
Фенхел. Оғзингизга бир нечта фенхел уруғини олиб, чайнаш ёки хоҳласангиз, ундан чой дамлаб истеъмол қилишингиз мумкин.
Долчин ўзининг оғриқ қолдирувчи таъсири билан газдан келиб чиқадиган оғриқларни ҳам йўқотади. Ошқозон ва ичакларнинг бўшашишига ёрдам беради. Худди занжабил каби долчинли чойни дамлаб, истеъмол қилишингиз мумкин.
Сода. 1 стакан илиқ сувга 1 ёки ярим чой қошиқ сода солиб, аралаштиринг ва истеъмол қилинг.
Енгил жисмоний машқлар билан қорин дам бўлишидан халос бўлишингиз мумкин. Чалқанча ётган ҳолда оёқларингизни тиззангиздан букиб, ошқозонингизга томон тортиб машқ қилишингиз мумкин.
Тенг миқдорда фенхел, ялпиз барглари, валериана илдизи, ромашка, қизилмия ва кардамом ўсимликларидан чой дамлаб истеъмол қилиш ҳам мумкин.